«оав эркинлиги» тегли мақолалар


Европарламент Қирғизистон ҳукуматини ОАВга босимни тўхтатишга чақирди
14 июл 2023, 09:35

Европарламент Қирғизистон ҳукуматини ОАВга босимни тўхтатишга чақирди

Европарламент депутатлари кўпчилик овоз билан Қирғизистонда сўз эркинлигига босим тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатда мамлакат расмийлари бир қатор мунозарали қонун лойиҳаларини қайтариб олишга ва қатор журналистларга нисбатан айбловларни олиб ташлашга чақирилган.

«Сўз эркинлиги борасидаги ислоҳотларга адекват баҳо бериш керак» — президент матбуот котиби
16 май 2023, 21:19

«Сўз эркинлиги борасидаги ислоҳотларга адекват баҳо бериш керак» — президент матбуот котиби

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистонда сўз эркинлиги даражасини изоҳлаб, 2016 йил охиридан буён бу борадаги ислоҳотлар натижаларига адекват баҳо бериш кераклигини айтди. Комил Алламжонов эса сўз эркинлиги даражасини 5,5 балга баҳолаб, ҳали қилинадиган ишлар кўплигини айтди.

«ОАВ вакилларига ҳеч ким „уни ёзма, буни ёз“ деяётгани йўқ» — Журналистлар уюшмаси цензура бўйича мурожаатнома ҳақида
6 март 2023, 20:08

«ОАВ вакилларига ҳеч ким „уни ёзма, буни ёз“ деяётгани йўқ» — Журналистлар уюшмаси цензура бўйича мурожаатнома ҳақида

Журналистлар уюшмаси журналистлар ва жамоатчилик вакилларининг цензура ҳақидаги мурожаатига изоҳ берар экан, «ҳеч бир таҳририят ва мустақил журналистларга, блогерларга босим ўтказилаётганига гувоҳ бўлмадик», дея таъкидлади. Аксинча, сўз эркинлигини суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳақида хабар берди.

«Эркин ОАВ учун шарт-шароит яратиш — пропагандага энг яхши жавобдир» — АҚШ давлат котиби
1 март 2023, 19:51

«Эркин ОАВ учун шарт-шароит яратиш — пропагандага энг яхши жавобдир» — АҚШ давлат котиби

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Тошкентда журналистларга берган интервьюсида ташқи пропаганда ва дезинформацияга қарши курашишда мустақил ва очиқ ОАВ учун шароит яратиш зарур эканини қайд этди. «Одамларга нима тўғри ва нима нотўғрилигини ўзлари ҳал қилиш имкониятини бериш керак», — деди у.

«Ҳамма айтади: ОАВни ёпиб қўй, деб. Йўқ, ёпмайман» — президент сўз эркинлиги ҳақида
24 феврал 2023, 21:30

«Ҳамма айтади: ОАВни ёпиб қўй, деб. Йўқ, ёпмайман» — президент сўз эркинлиги ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Қаршида фаоллар билан суҳбатда ОАВ, сўз эркинлиги ҳақида тўхталди. У кўпчилик ОАВни ёпиб қўйишни айтишини маълум қилди. «Йўқ, ёпмайман. Яна олдингидай прокурор, СНБ (МХХ) текширувчи бўлаверсинми? Биз ниятимизга етдикми? Биримиз икки бўлдими?» — дея сўради у.

«ОАВларни ишига аралашиб, у нотўғри, бу тўғри дейиш давлатнинг иши эмас» — Танзила Нарбаева
3 июл 2021, 12:30

«ОАВларни ишига аралашиб, у нотўғри, бу тўғри дейиш давлатнинг иши эмас» — Танзила Нарбаева

Сенат раиси журналистлар учрашувда давлат идора ва ташкилотлари мансабдорлари цензура ўрнатиши, ОАВ ишига тўсқинлик қилиши, тазйиқ ва босим ўтказишига қарши жавобгарлик янада кучайтирилишини маълум қилди. «Сизларни фаолиятингизга аралашишга, кўрсатма, йўналиш беришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», — деди у.

Президент ОАВга босим ўтказган амалдорлар учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилди
26 июн 2021, 23:42

Президент ОАВга босим ўтказган амалдорлар учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригида миллий журналистика турли синов ва қийинчликларга дуч келаётганини таъкидлади. Давлат раҳбари цензура ўрнатиш, ОАВ фаолиятига ноқонуний аралашиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш ва бошқалар учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилди.

Иштихон ҳокимияти матбуот хизмати ходими журналист камерасининг хотира картасини «еб қўйгани» айтилмоқда
15 июн 2021, 17:41

Иштихон ҳокимияти матбуот хизмати ходими журналист камерасининг хотира картасини «еб қўйгани» айтилмоқда

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ходими деҳқон бозоридани ёнғинни ёритишга борган журналистларнинг камерасига ташланиб, ундаги хотира картасини «еб қўйгани» айтилмоқда. Ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари тушунмовчилик бўлганини қайд этди. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳолат АОКА вакиллари ва икки томон иштирокида ўрганиб чиқилишини маълум қилди.

Алламжонов ОАВ фаолияти билан шуғулланувчи бизнесга босим ҳақида фикр билдирди
21 апрель 2021, 11:05

Алламжонов ОАВ фаолияти билан шуғулланувчи бизнесга босим ҳақида фикр билдирди

«Номи матбуот бўлгани, унинг устига миниб олса ҳам бўлади дегани эмас», — деб ёзди Комил Алламжонов. Давлат идораси ходимларининг ОАВ фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга босим ўтказиши ноқонуний, дея таъкидлади у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг